Туризм

Ўзбекистонда off-road туризми ривожлантирилади

© МинтуризмаПресс-конференция по развитию off road туризма в Узбекистане
Пресс-конференция по развитию off road туризма в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқандга автосаёҳат” лойиҳаси ва унинг доирасида “XV халқаро off road” фестивали якунлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда йўлтанламас автомобилларида саёҳат қилиш ривожлантирилади. Бу ҳақида International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманидан Sputnik мухбири хабар қилди.
Анжуманда келгусида Ўзбекистонда джип туризми ва off-road туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олдинда турган янги лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.
Хабар берилишига кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан “Покатушки клуб Узбекистан” жамоаси томонидан Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 10–20 август кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳаракатланувчи автосаёҳат” лойиҳаси ва унинг доирасида “XV халқаро off road” фестивали ташкил этилган.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаева айтишига кўра, ушбу тадбирнинг ШҲТ самимти олдидан ташкил қилиниши алоҳида аҳамият касб этган.
“Ҳаммамиз нуфузли тадбир олдида турибмиз. Вазирлик ташаббуси билан илк бор автосаёҳат лойиҳасини бошладик. Бу ШҲТга аъзо мамлакатлар томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Лойиҳада йўл танламас джип автротранспортлар йўлга чиқишди”, деди Абдуллаева.
Маълумот учун, Халқаро офф-роад фестивали – МДҲ давлатларидаги джип туризм ихлосмандлари ташаббуси билан 2006 йилдан бошлаб щтказиб келинмоқда. Фестиваль Байкал, Байкалбўйи, Хакасси, Олтой тоғлари, Жанубий Урал, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Белоруссия Республикалари ҳудудларида жами 14 маротаба ўтказилган.
© Министерство туризма и культурного наследияВ Самарканд прибыла колонна автомобилей из государств ШОС
В Самарканд прибыла колонна автомобилей из государств ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
В Самарканд прибыла колонна автомобилей из государств ШОС
Ўзбекистонда 11 август куни Амирсойда Автосаёҳат лойиҳаси доирасида Welcome to Bostanlik миллий таомлар фестивали ўтказилди. Бу тадбирда 800 дан ортиқ туристлар иштирок этган эди.
Ушбу тадбирларда иштирок этиш учун ШҲТга аъзо давлатлардан Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Монголия ҳамда МДҲга аъзо давлатларидан Озарбайжан, Грузия ва Арманистон Республикаларидан 800 га яқин иштирокчилар (200 га яқин йўл танламас автомобиллар ва 10 дан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари ва блоггерлар ҳамда 500 га яқин тадбир меҳмонлари ва томошабинлар) ташриф буюрган.
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2022
Туризм
ШҲТга аъзо давлатлар иштирокида "автосайёҳат" ва “off road” фестивали ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0