Ўзбекистонни ўзингиз учун кашф қилинг - Бошқирдистон раҳбари

© Радий Хабиров, ТелеграмГлава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия ўлкаси раҳбари ўз ватандошларини Ўзбекистонга саёҳат қилиб, бу ернинг бой тарихий обидаларини томоша қилиш, мазали мева-сабзавотларини татиб кўришга таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Россиянинг Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров ўз телеграм каналида Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадорлиги ҳақида пост ёзди.
© Радий Хабиров, ТелеграмГлава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
"Ўзбекистон ҳайратланарли даражада гўзал. Бу ерда кўриш мумкин бўлган нарса бор – Тошкентнинг пойтахт ҳаёти, сайёҳлик дурдоналари – Самарқанд, Бухоро ва Хива, Фарғона водийси, хусусан, Наманган, мен ҳозир шу ерда инвесторлар билан учрашмоқдаман.
Масалан, биргина Наманган вилоятининг ўзида 27 та тарихий ва муқаддас қадамжолар мавжуд. Мадрасалар, масжидлар, maqbaralar...
Бу ер, айниқса, баҳор ва кузда мева-сабзавот мўл-кўл бўлган даврда гуллаб-яшнаётган унумдор замин. Мен Бошқирдистонлик сайёҳлар Ўзбекистонни ўзлари учун кашф қилишларини жуда истардим.
Бугун Уфадан Ўзбекистонга иккита рейс амалга оширилмоқда. Самолётлар якшанба кунлари Тошкентга ва чоршанба кунлари Наманганга учади. Агар талаб бўлса, биз қўшимча рейсларни ҳам очамиз.
Дарвоқе, биз ўзбек биродарларимиз билан промоушн ҳақида келишганимиз йўқ. Шунчаки бу юртнинг гўзалликлари мени ҳайратга солди", - деб ёзади Хабиров.
© Радий Хабиров, ТелеграмГлава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида алоқалар изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида бир неча инвестицион лойиҳалар ишга туширилган. Улар орасида газ қуйиш шахобчалари, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқиш корхонаси ва бошқалар бор. Шунингдек ёғочни қайта ишлаш, туризм ва бошқа соҳалар ҳам бор.
© Радий Хабиров, ТелеграмГлава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Глава Башкирдистана призвал соотечественников посетить Узбекистан
Янгиликлар лентаси
0