Жамият

Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарень с девушкой у фонтана возле ГАБТА
Парень с девушкой у фонтана возле ГАБТА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +30-35 даража атрофида бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамолнинг кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат +32-34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0