Тошкент метрополитени Россиядан 14 та янги поезд сотиб олади

© SputnikПрезентация новых вагонов в метро Ташкента
Презентация новых вагонов в метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади. Бу ҳақида АОКАда Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Айтилишича, сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.
“Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабги тиғиз вақтларда ( 07:30 дан 09:30 га қадар) “Чилонзор” йўналишида 2,5-3 дақиқа, “Ўзбекистон” йўналишида 3,5-4 дақиқа, “Юнусобод” йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади”, дейилади хабарда.
Платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Метрополитен жорий йилда автопаркни янгилаш учун Россиядан яна 56 та янги вагон сотиб олишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Айни пайтда Россия нафақат вагонлар етказиб бериш, балки бутун Тошкент метрополитенини модернизация қилишга ҳам ёрдам бермоқда.
Бу бўйича ўтган йили "Трансмашхолдинг" ҳамда "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси ўртасида Тошкент шаҳрининг метрополитенини ривожлантириш концепцияси билан боғлиқ меморандум имзоланганди.
Янгиликлар лентаси
0