Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий оркестрлари иштирокида фестиваль ўтказилади

© Sputnik / Vladimir Vyatkin / Медиабанкка ўтишВоенный оркестр Министерства обороны Мексики выступает на торжественной церемонии открытия XIV Международного военно-музыкального фестиваля "Спасская башня" на Красной площади в Москве
Военный оркестр Министерства обороны Мексики выступает на торжественной церемонии открытия XIV Международного военно-музыкального фестиваля Спасская башня на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳарбий оркестрлар 22 август куни соат 19.00 дан 20.30 гача пойтахтнинг диққатга сазовор жойларида кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастурларини намойиш этишади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Тошкентда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ҳарбий оркестлари иштирокида “Тинчлик навоси” номли халқаро фестиваль бўлиб ўтади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди.
Қайд этилишича, фестивални 22-24 август кунлари ўтказиш режалаштирилган.
Фестиваль дастурига кўра, 22 август куни соат 19.00 дан 20.30 гача пойтахтнинг диққатга сазовор жойларида ҳарбий оркестрларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилади.
Бадиий чиқишлар манзили:
Халқлар дўстлиги саройи майдонида – Беларус Республикаси ҳарбий оркестри;
Миллатлараро муносабатлар қўмитаси майдонида – Россия Федерацияси ҳарбий оркестри;
“Ашхабод” сайлгоҳида – Тожикистон Республикаси ҳарбий оркестри;
“Тошкент сити” боғида – Хитой Халқ Республикаси ҳарбий оркестри;
“Мегапланет” савдо мажмуаси майдонида – Қирғиз Республикаси ҳарбий оркестри;
“Мовий гумбазлар” ҳиёбонида – Ҳиндистон Республикаси ҳарбий оркестри;
Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри майдонида – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри.
Шунингдек, фестивалда ватанпарварлик, мардлик ва шижоатни мадҳ этувчи мафтункор наволари ижросидаги жаҳоннинг мумтоз асарлари, бетакрор репертуарлар билан бойитилган эстрада ва жаз мусиқалари, кўргазмали ҳарбий саф репертуарлари намойиш этилади.
Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига бағишланган барча ҳарбий оркестрларнинг якуний гала-концерти 24 август куни соат 13.00 дан бошлаб пойтахтдаги “ХУМО” арена муз саройи майдонида бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мусиқа маданияти билан яқиндан танишиш, бошқа мамлакатлар миллий маданияти, жаҳон мусиқа маданиятига қўшилиш имконияти ҳам яратилади.
Янгиликлар лентаси
0