Дунёда

Туркиядаги президентлик сайлови қачон ўтказилиши маълум бўлди

© CC0 / Unsplash / Meg JerrardБольшая мечеть Меджидие в Стамбуле
Большая мечеть Меджидие в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сайловда Ражаб Таййип Эрдоған ҳам ўз номзодини илгари суради.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Туркия Республикасида навбатдаги президентлик сайловлари 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Сайловлар 2023 йилнинг 18 июнида бўлиб ўтади”, - деган Туркия адлия вазири Бекир Боздаг.
Унга кўра, бу амалдаги президент Ражаб Таййип Эрдоған иштирок этадиган иккинчи сайлов бўлади.
Эрдоған 2014 йилдан буён Туркия президенти сифатида фаолият кўрсатмоқда. У 2018 йилда мамлакат президентлик бошқарувига ўтганидан сўнг ўтказилган муддатидан олдин сайловларда ҳам ғалаба қозонган.
Туркияда умумий (президент ва парламент) сайловлар, маҳаллий қонунларга кўра, худди шу кунда бўлиб ўтади ва дастлаб 2023 йилнинг июнига белгиланган эди. Ҳукмрон Халқ альянси аввалроқ уларнинг ягона номзоди амалдаги Президент Эрдўған бўлишини эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, олти партиядан тузилган мухолифат блоки ҳозирча ўз номзодини кўрсатмаган.
Янгиликлар лентаси
0