Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье АЭСи ҳимоя тизими кучайтирилади - вилоят раҳбарияти

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС
Запорожская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2022
Oбуна бўлиш
Рогов: Биз бу кунни тўлиқ қуролланган ҳолда кутиб олмоқдамиз, чунки Зеленский режимидан ҳамма нарсани кутиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Запорожье АЭСни ҳимоя қилиш тизими Украина армияси томонидан объектга зарба беришга уриниш эҳтимоли бўлгани туфайли кучайтирилди. Бу ҳақда РИА Новостига вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага ташрифи чоғида Киев режими Запорожье атом электр станциясида резонансли провокация тайёрлаётганини маълум қилганди. Шу билан бирга, улар техноген фалокат учун Россияни айблашни режалаштираётгани айтилганди.
“АЭСни ҳимоя қилиш тизими кучайтирилди, барча тафсилотларни ошкор эта олмайман. Биз бу кунни тўлиқ қуролланган ҳолда кутиб олмоқдамиз, чунки Зеленский режимидан ҳамма нарсани кутиш мумкин”, деди Рогов.
РФ Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Киевнинг Запорожье атом электр станциясидаги ҳаракатлари туфайли Чернобиль ва Фукусимада содир бўлган ҳолатга ўхшаш вазият юзага келиши мумкинлигини айтди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда станция Россия ҳарбийлари томонидан назорат қилинади. Сўнгги ҳафталарда Украина Қуролли кучлари АЭС ҳудудига мунтазам равишда зарбалар берди.
Янгиликлар лентаси
0