Таиландда ўзбекистонликлар учун визасиз юриш муддати узайтирилади

© Sputnik / Павел Львов / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таиланд
Страны мира. Таиланд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2022
Oбуна бўлиш
Таиландга келиши билан виза оладиган Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатда визасиз юриш муддати 15 кундан 30 кунга узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Таиланд ҳукумати 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача хорижлик фуқароларга мамлакатда бўлиш муддатини узайтиришга рухсат беради.
"Bangkok Post" нашри хабарига кўра, Таиландга келиши билан виза оладиган давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатда визасиз юриш муддати 15 кундан 30 кунга узайтирилади.
Мамлакатга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун эса визасиз юриш муддати 30 кундан 45 кунгача узайтирилади.
Таъкидланишича, мамлакат ҳукумати шу йўл билан туризмдан тушадиган даромадларни ошириш ва коронавирус пандемиясидан жабр кўрган Таиланд иқтисодиётини тиклашни ният қилган.
Янгиликлар лентаси
0