Сиёсат

Чилонзор туманига янги ҳоким ва прокурор тайинланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Саидқаҳҳор Холхўжаев Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокими бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Саидқаҳҳор Холхўжаев Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 64-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Чилонзор туманига янги ҳокимни тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
"Эндиликда бугунгача Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа масъул лавозимларда ишлаб келган Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Чилонзор ҳокими вазифасини бажаради", - дейилган хабарда.
Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йил Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Шунингдек, Жаҳонгир Мурадов Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.
Алишер Муродуллаев эса туман ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.
Аввалроқ Жамолиддин Хожиманов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, 8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан туманнинг собиқ раҳбари Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган эди.
Уларнинг ишдан кетишига Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида кўплаб эман дарахтларининг томир қисмига шикаст етказилгани сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0