DIFA Жаҳон Кубогида Ўзбекистон футболчилари совриндор бўлди

© Информационное агентство "Дунё"Узбекистанские футболисты на Кубке мира в Польше.
Узбекистанские футболисты на Кубке мира в Польше. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Варшавада 40 ёшдан ошган фахрийлар ўртасида футзал бўйича биринчи жаҳон Кубоги бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Футзал бўйича 40 ёшдан ошган карлар ўртасидаги жаҳон Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси совриндор бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Полшада 15-20 август кунлари қулоғи кар фахрий футболчилар ўртасида футзал бўйича биринчи жаҳон Кубоги бўлиб ўтди. У Халқаро карлар футбол ассоциацияси (DIFA) кўмагида ўтказилди.
Турнир илк маротаба кар футбол фахрийлари хотирасига бағишлаб ўтказилди. Унда терма жамоалар Карлар спорт федерацияси ва Халқаро карлар футбол ассоциацияси соврини учун беллашишди.
Мазкур чемпионатда дунёнинг саккиз давлатидан жамоалар иштирок этди.
Мусобақа мезбони Полша терма жамоасини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия терма жамоасини худди шу ҳисобда мағлуб этди. Кейинроқ эса Марокаш терма жамоасини 8:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда ўзбекистонлик спортчилар Венгрия терма жамоаси билан тўқнаш келишади.
Футбол қоидаларига кўра, спортчилар 40 ёшда фахрий бўлишади, аммо бу спорт турида ёши 50 дан ва ҳатто 60дан ошган футболчилар ҳам бор. Уларга ёш футболчилар билан рақобат қилиш қийинроқ, шунинг учун ҳам худди шундай ёш бўйича қоида ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0