Мирзиёев шу ҳафта Самарқандга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Самарқандда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 22 август куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Асадовга кўра, давлат раҳбари Самарқандда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишади.
Шунингдек, бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0