Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади

Пожилой турист - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Туризм вазирлиги ўртасида имзоланган меморандумда назарда тутилган.
Қайд этилишича, мемарандум туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш, тенглик, ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган.
Келишувга кўра қуйидагилар амалга оширилади:
ўзаро туристлар оқимини 100 минг кишига етказиш;
туристларни жалб қилиш учун ўзаро маданий, сивилизацион ва тарихий меъросдан фойдаланишга тарғиб қилиш;
мавжуд туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янги туристик йўналишларни очиш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш, гуруҳ ва индивидуал туризмнинг ҳар хил турларини кенгайтириш;
табиий ресурслар ва маданий бойликларни туристик диққатга сазовор жойлар сифатида сақлаш;
меҳмонхона, туристик курортлар ва туристларни жойлаштириш обектларини уларнинг самарадорлигини текшириш механизмларини фаоллаштириш билан бошқариш;
туристик тадбирлар ва сафарлар ташкиллаштириш;
туризмни ривожлантириш учун инвестициялар киритиш;
кичик ва ўрта туристик ташкилотларни, туристик сайтларни ривожлантириш.
Шунингдек, ҳужжатга кўра экспертлар ва туризмга ихтисослашган ОАВ вакиллари учун ўзаро саёҳатлар ташкил этилади.
Меморандумда қўшма туристик фаолиятни ташкил этиш, ҳар икки давлатда ташкил этиладиган кўргазма, конференция ва симпозиумларда қатнашиш ҳам кўзда тутилган.
Қолаверса, туризмга ихтисослашган таълим муассасаларини ташкил этишда ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Маълумот учун, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бундан аввал Туркманистон, Озарбайжон, Исроил, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан ҳам туризм соҳасида турли келишувлар имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0