Сиёсат

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади

© CC0 / Unsplash / Hunters RaceБизнесмен. Иллюстративное фото
Бизнесмен. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Эндиликда кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакиллари муносиб эътироф этилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони таъсис этилади. Бу ҳақида президент тадбиркорлар иштирокида ўтказилаётган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор“ фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.
Қайд этилишича, мамлакатда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд. Лекин, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас.
Шу боис, эндиликда кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакиллари муносиб эътироф этилади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилиб, 100 нафар ишбилармон мазкур мукофот билан тақдирланди.
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0