“Армия-2022” форуми: РФ Қуролли кучлари қандай техникаларга эга бўлади?

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Медиабанкка ўтишРоссийский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57
Российский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Махсус операция бошланганидан сўнг Россия унинг асосий иттифоқдошлари армия ва флот экани, ғарблик шериклар билан келишувлар ҳаттоки имзоланган қоғозича турмаслигига амин бўлди.
“Армия-2022” халқаро ҳарбий-техника форуми 72 мамлакатдан ўн минглаб мутахассис ва иштирокчиларни бирлаштирди, Россиянинг юқори мудофаавий техникалар бўйича етакчилигини исботлади, шерикларга илмий-ишлаб чиқариш истиқболларини кўрсатди, Россия армияси ва флотини қайта қуроллантириш ишларини тезлаштирди.
15-21 август кунлари бўлиб ўтган форумда Россия Федерациясининг 24 та мудофаа саноати корхоналари билан 525 миллиард рублдан ортиқ (8,75 миллиард доллар эквивалентда) 36 та давлат шартномалари, яъни 36 та давлат шартномалари бўйича дастлабки режалар имзоланди яъни бир неча миллиард рублга ортиғи билан бажарилди. Россия Қуролли Кучлари ўрта муддатда 3700 дан ортиқ янги техникага эга бўлади.
РФ Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус операция давомида ҳарбий техникалардан фойдаланиш, шунингдек, Россия саноати имкониятлари ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий шароитлардан келиб чиққан ҳолда давлат мудофаа буюртмаларига тузатишлар киритди. Энг замонавий ва самарали ҳарбий техникалар харид қилишга катта эътибор қаратилди.
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари яп-янги РС-28 “Сармат” қитъалараро баллистик ракеталари, С-500 “Прометей” зенит ракета тизимлари, “Циркон” ва “Кинжал” гипертовушли ракеталари, “Лотос-М” разведка спутниклари, Су-34 фронт бомбардимончилари, Ка-52М ва Ми-28НМ зарба вертолетлари, “Прорыв” Т-90М, Т-80БВ ва Т-72Б3 танклари, БТР-82А бронетранспортёрлари, “Искандер-М” ракеталари, “Оникс” кемага қарши ракеталари, бошқариладиган “ҳаво-сатҳ” авиация ракеталари, бошқариладиган УАБ-20 бомбалари, “Иноходец”, “Орлан-10”, “Орлан-30”, “Элерон-3” учувчисиз учиш апппартлари, шунингдек, 06363 лойиҳаси бўйича яратилган учта дизель-электрик сувости кемаларига эга бўлади. Рўйхат тўлиқ эмас, бироқ, устуворликлар тушунарли.
Россия мудофаа салоҳиятининг эшелонли тизимидан ҳарбий фойдаланишнинг ҳар бир жабҳаларида - Ер орбитасидан океан чуқурлигигача мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш ниятида. Шу билан бирга РФ Куролли Кучларининг технологик устунлиги - базавий опция - тажовузкорни жазолашнинг муқаррарлигини таъминлайди.
Ғарб мамлакатлари 24 февралдан сўнг (Киев режимини қуроллар ва разведка маълумотлари билан таъминлаб) Россиянинг асосий иттифоқдошлари армия ва флот экани, ғарблик шериклар билан келишувлар ҳаттоки имзоланган қоғозича турмаслигига ишонтиришди.

Ўзига хос қизиқиш

Юқори мудофавий технологиялар “океан”ида ҳаракатланиш осон эмас- “Армия-2022” форумининг РФ 30 та субъектидаги кўргазма майдонлари 28 мингдан ортиқ қуроллар, техникалар намуналари намойиш этилган. 85 та хорижий мамлакатлар делегатлари билан биргаликда 1,9 миллион ташриф буюрувчиларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Ҳар қандай мамлакатнинг ҳарбий-саноат комплекси учун намуналар ва кўрсатмалар - “Арктур” стратегик ракета сув ости кемасининг (РПКСН) Арктика лойиҳаси, БМП-3 роботлари ёрдам беради.
“Рособоронэкспорт” бош директори Александр Михеевнинг айтишича, бешинчи авлод Су-57 қирувчиси ва “Армат” Т-14 танклари тақдимотлари мутахассислар ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотган. Бирлашган авиасозлик корпорацияси бош директори Юрий Слюсар Су-57 ни Россия авиаташувчилари учун кемадан учиб-қўнувчи вариантини яратиш ҳақида сўзлаб берди. “Циркон” ва “Кинжал” гипертовушли ракеталарисиз, “Ангара” А5В оғир ракеталарисиз Россиянинг мутахассисларни ҳайратда қолдирадиган кўргазмалари кўп бўлди.
“Армия” форуми анъанавий тарзда Россия юқори технологияли ҳарбий ва икки мақсадлаи маҳсулотлар экспортига кўмаклашади, давлат сиёсатининг армия ва флотни замонавий қуроллар, ҳарбий махсус техника билан таъминлашнинг юқори самарадорлигини кўрсатади. “Рособоронэкспорт” ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида нархи 390 миллион долларлик шартнома имзолади. Қоидага кўра, қурол кўргазмалари ҳафталар ва ойлар давомида хорижий мижозлар билан шартномалар тузилади. Давоми бор.
Янгиликлар лентаси
0