БМТ гуманитар ёрдам масаласида рекорд даражада танқисликка дуч келяпти

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишФлаг ООН
Флаг ООН  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Гуманитар ёрдам ва қочқинлар ташкилотларининг таъкидлашича, молиялаштирувчи давлатлар Украина аҳолиси учун Яқин Шарқ ёки Африка аҳолисига қараганда кўпроқ ташвиш билдиришмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бўлимлари кўплаб давлатларда эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда, шунингдек, бой донор давлатларнинг Украинадаги вазиятга эътибор қаратиши ортидан дунё мамлакатларига инсонпарварлик ёрдами учун маблағнинг рекорд даражада танқислигига дуч келмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, бу йил бой мамлакатлардан бадаллар бироз ошган, бироқ зарур бўлган маблағлар ҳажмидан анча секинроқ суръатда.
“Бу биз кўрган энг катта молиялаштириш бўшлиғи, чунки кўп жиҳатдан ёрдамга муҳтож заиф одамлар сони шиддат билан ўсиб бормоқда”, деди БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс.
Гуманитар ёрдам ва қочқинлар ташкилотларининг таъкидлашича, молиялаштирувчи давлатлар Украина аҳолиси учун Яқин Шарқ ёки Африка аҳолисига қараганда кўпроқ ташвиш билдиришмоқда.
БМТнинг таъкидлашича, гуманитар инқирозларни юмшатиш учун ажратилаётган маблағлар муҳим эҳтиёжларни - озиқ-овқат, сув, электр энергияси ва таълимни қондириш учун зарур бўлганидан “ортда қолмоқда”. Вазият, шунингдек, коронавирус пандемияси ва қурғоқчилик, шунингдек, Украинадаги воқеалар туфайли янада оғирлашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0