Магистратура қабул натижалари эълон қилинди

© Unsplash / John SchnobrichСтуденты во время обучения
Студенты во время обучения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Магистратура қабул натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил қилди.
Шундан:
хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;
давлат стипендиантлари — 296 та;
кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;
кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;
кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.
Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланганди.
Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида амалга оширилади.
Бунда баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Янгиликлар лентаси
0