Жамият

Пойтахтнинг иккита туманида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди

© СС0 / Unsplash / Christian DubovanЛампочка, иллюстративное фото
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинча ўчирилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрининг Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 09:00 дан 14:00 қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундан мақсад истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш ҳисобланади.
Шу сабабли:
Яшнобод туманининг: Жарқорғон, Зоҳидова, Фарғона йўли, Ҳамза, Мўйноқ, Оқдарё ва М.Ашрафий кўчалари ҳамда 308, 156-сонли МТМ, ТСЖ, 170-сонли мактаб, 2-сонли шаҳар шифохонаси, 2-сонли стоматология;
Яккасарой туманининг: Яккасарой маҳалласининг Яккасарой, Насафий ҳамда Суқрот кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
“Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш, куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, ҳамда туман электр таъминоти корхоналари томонидан ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0