Қозоғистонда Украина элчисини персона нон грата деб эълон қилиш талаб этилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЗаседание Совета министров иностранных дел ШОС в Астане
Заседание Совета министров иностранных дел ШОС в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан Украина элчиси Врублевскийни персона нон грата деб эълон қилиш талаб қилинди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг рус, славян ва қозоқ ташкилотлари уюшмаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини Украинанинг Нур-Султондаги элчиси Пётр Врублевскийни руслар ҳақидаги баёнотлари учун персона нон грата деб эълон қилишга чақиради.
Ижтимоий тармоқларда аввалроқ Украинанинг Қозоғистондаги элчиси Пётр Врублевский экани тахмин қилинган эркак Украина режими имкон қадар кўпроқ россияликларни ўлдиришга ҳаракат қилаётганини айтган видео эълон қилинган эди.

“Бундай баёнотлар элчи мақоми ва дипломатик этикага тўғри келмайди. Бундай демаршлар 120 дан ортиқ миллат вакиллари тинч ва дўстликда яшаётган, жумладан, руслар ва украинлар ҳам яшаётган мамлакатимизда тинчлик ва тотувликка путур етказади. Шу муносабат билан уюшма Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан Украина элчиси Врублевскийни персона нон грата деб эълон қилишни талаб қилади”, - дейди уюшма раҳбари Владимир Божко.

Уюшма, шунингдек, Қозоғистон прокуратурасидан “ушбу материалнинг Украина элчисининг ижтимоий тармоқлардаги баёноти билан тарқатилгани фактини текширишни ҳамда уни тайёрлаш ва чоп этишга алоқадор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортишни” сўраган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган. 3 июль куни Луганск халқ республикаси тўлиқ озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0