Дунёда

Сурияда янги ҳарбий ҳаракатлар бошланишига йўл қўймаслик керак – Лавров

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Лавров: Дамашқ ва Анқара учун мавжуд каналлардан фойдаланган ҳолда келишувга эришиш муҳим.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия шимолида янги ҳарбий ҳаракатлар бошланишига йўл қўймасликка чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Дамашқ ва Анқара учун мавжуд каналлардан фойдаланган ҳолда келишувга эришиш муҳим.
“Сурия Араб Республикаси шимолидаги вазият қандай ривожланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга келсак, асосийси янги ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш, Сурия ва Туркия муносабатларида амалда мавжуд бўлган сиёсий тамойиллар асосида дипломатик каналлар орқали музокаралар олиб боришдир”, деди Лавров Сурия ташқи ишлар вазири билан матбуот анжуманида.
Лавров икки давлат ўртасида бундай келишувлар 1998 йилда террорчилик таҳдидини камайтириш мақсадида қабул қилинганини эслатди.
“Сурия Араб Республикаси буни тан олади ва у устидан тўлиқ назорат тикланганидан кейин ўз суверен ҳудуди учун тўлиқ жавобгар бўлишга тайёр, биз бу позицияни қўллаб-қувватлаймиз”, деди у.
Янгиликлар лентаси
0