Трамп уйида "ўта махфий" ҳужжатлар сақлаган – ОАВ

© AFP 2023 / MANDEL NGANДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Трампнинг Мар-а-Лагодаги мулкида “ўта махфий” дея белгиланган материаллар ҳам бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Флорида штатида жойлашган Мар-а-Лагодаги уйида камида 300 та махфий ҳужжатни сақлаган. Бу ҳақда кеча “The New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, Оқ уйнинг собиқ раҳбари январь ойида АҚШ Миллий архивлар ва ёзувлар бошқармасига 150 га яқин махфий ҳужжатларни топширган, қолган махфий материаллар Трамп вакиллари томонидан июнь ойида АҚШ Адлия вазирлигига топширилган ва август ойи бошида Мар-а-Лагода ўтказилган тинтув чоғида ҳам топилган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШ маъмурияти вакиллари Трамп қўлида сақланаётган 26 қути материалларга эга бўлиб, улардан 11 таси махфий материаллар, жумладан, “ўта махфий” ёрлиғи билан ёзилган битта тўплам. Қайтарилган махфий материаллар орасида Марказий разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси ҳужжатлари бор.
Трамп август ойи бошида унинг Мар-а-Лагодаги уйида ФҚБ ходимлари томонидан рейд ўтказилганини айтган эди. Собиқ президентнинг қўшимча қилишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
Янгиликлар лентаси
0