Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Туркия ва Сурия етакчилари ШҲТ саммитида учрашиши мумкин

© Sputnik / Зафар ХалиловФлаги стран ШОС
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2022
Oбуна бўлиш
Режеп Таййип Эрдўған ва Сурия етакчиси Башар Асад Ўзбекистонда ШҲТ саммитида учрашиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған ва Сурия етакчиси Башар Асад Ўзбекистонда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида учрашиши мумкин. Бу ҳақида “РИА Новости” Эрон агентлиги “TASNIM”га таяниб хабар берди.
Аввалроқ Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин уни сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ йиғилишига таклиф қилганини маълум қилганди.
"Россия президенти Эрдўғанни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди. Путин Асаддан ҳам ушбу йиғилишда иштирок этишни сўради", деб ёзади агентлик.
Агентлик маълумотларига кўра, Туркиянинг “Ватан” партияси етакчиси Доғу Перинчек яқин орада сиёсий-дипломатик делегация таркибида Сурияга боради ва у ерда президент Башар Ассад билан учрашади ва музокаралар ўтказади.
"Олинган маълумотларга кўра, ушбу сафарда Перинчекга бир қатор собиқ вазирлар ва турк дипломатиясининг фахрийлари ҳамроҳлик қилади ва Туркия расмийларига мазкур сафар юзасидан ҳисобот тақдим этилади", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу саёҳат 12 ўринли махсус самолётда амалга оширилади ва бу Туркия аэропортидан Дамашққа 10 йил ичида биринчи парвоз бўлади. (2011 йилдан бери тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилмайди).

"Ушбу саёҳатнинг диққат марказида алоқаларни тиклаш йўллари, Сурия шимолида терроризмга қарши биргаликда кураш ва қочқинларни қайтариш бўлади. Шунингдек, олинган маълумотларга асосланиб, агар бу учрашув ижобий бўлса ҳамдаҳисобот Дамашқда тақдим этилса ва умумлаштирилса ва Анқара, эҳтимол икки давлат раҳбарлари ШҲТнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йиғилиши доирасида бир-бирлари билан учрашишлари мумкин.Бу учрашув сентябрь ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонда бўлиб ўтади”, дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0