“Большой театр” юлдузлари Тошкентда концерт беради

© Depositphotos.com / BezikusРепетиция балерин в пачках
Репетиция балерин в пачках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Кузда Тошкентда Россиянинг “Большой театр” юлдузлари иштирокида балет кечаси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентда Россия “Большой театр” юлдузлари иштирокида балет кечаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Маданий кеча 3 октябрь соат 19:00 да Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида ўтказилади.
Унда “Большой театр”нинг балет рақси усталари, жумладан Леонид Мясин мукофоти совриндори Мария Александрова, олий тоифали раққос Александр Волчков, “Олтин ниқоб” мукофоти совриндори Вячеслав Лопатин, прима-балерина Евгения Образсова ва бошқа таниқли артистлар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда 25—26-сентябрь кунлари таниқли раққос Сергей Полунин раҳбарлигидаги машҳур “Сатори” балетининг премьераси тақдим этилади.
Шунингдек, 8 сентябрь куни дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0