Ҳиндистон янада кўпроқ Россия маҳсулотлари сотиб олимоқчи

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосол Индии в Российской Федерации Паван Капур
Посол Индии в Российской Федерации Паван Капур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон ва Россия трансчегаравий тўловларни осонлаштириш учун "РуПай" ва "Мир" миллий тўлов тизимларини ўзаро тан олишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Ҳиндистон Россиядан яна ҳам кўпроқ нефть, ўғит ва бошқа товарлар сотиб олмоқчи, деди Ҳиндистоннинг Москвадаги элчиси.
“Сўнгги ойларда биз савдо ҳажми сезиларли даражада ўсганини кўрдик, савдо соҳалари ҳам ўзгарди: Ҳиндистон Россиядан кўпроқ нефть, ўғит ва бошқа товарларни, Россия эса Ҳиндистондан истеъмол товарлари, тўқимачилик, автомобиль эҳтиёт қисмлари, - деди Паван Капур.
Унга кўра, келгусида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш режалаштирилган.
Аввалроқ Deccan Herald газетаси Ҳиндистон ва Россия трансчегаравий тўловларни осонлаштириш учун "РуПай" ва "Мир" миллий тўлов тизимларини ўзаро тан олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0