Жанговар фойдаланиш Россия дубулғаси НАТОникидан самаралироқ эканини кўрсатди - Ростех

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишНовая боевая экипировка для военнослужащих сухопутных войск
Новая боевая экипировка для военнослужащих сухопутных войск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
"Ратник" ҳарбий кийим-бош таркибига кирувчи 6Б47 дубулғаси НАТО мамлакатларидаги аналоглардан 40 фоизга яхшироқ ҳимоя қилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Украинда ҳарбий ҳаракатлар давомида жанговар фойдаланиш тажрибаси Россиянинг "Ратник" ҳарбий кийим-бош таркибига кирувчи 6Б47 дубулғаси (шлем, каска) ўзининг юқори самарадорлигини намойиш қилди, деб хабар қилди "Ростех" корпорацияси.

"Ратник" ҳарбий кийим-боши жанговар шароитларда фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, бу ҳақиқатан ҳам инсонлар ҳаётини сақлаб қолади. Хусусан, 6Б47 дубулғаси аскар бошини НАТОнинг бирлашган қуролли ҳамкасбларига қараганда 30-40 % самаралироқ ҳимоя қилади", - деди "Ростех" вакили.

Корпорациянинг аниқлик киритишича, "Ратник" дубулғасини ишлаб чиқувчилар олдида турган асосий вазифа - аскар бошини майда осколкалар ва бошқа шикаст етказувчи жисмлардан ҳимоя қилиш. Жанговар вазиятларда ҳарбий хизматчиларнинг бошидан яраланиш ҳолатларининг тахминан 75 % - 1-1,5 грамм оғирликдаги жисмлар жисмлар тешгиши оқибатида келиб чиқади.
"Ростех" вакилининг сўзларига кўра, Ратник 6Б47 дубулғаси “нафақат кичик нарсаларни кечиктиради, балки диаметри 25-30 миллиметр бўлган йирик снаряд парчаларидан ва ҳатто ўқ тегишидан ҳам қутқариши мумкин”.
"Дубулға автоматик ўқнинг тўғридан-тўғри тегишидан сақлаб қолган ҳолатлар ҳам бор", - дейди корпорация вакили.
Бундан ташқари, 6Б47 турли куч билан берилган зарба ва жароҳатлардан самарали ҳимоя қилади. Дубулға учта қатламдан иборат бўлиб, уни юқори қатлами зарбани ютувчи сифатлар билан таъминлайди, у зарбаларни яхши қабул қилади - дубулғада пачоқ бўлиши бўлиши мумкин, аммо жангчининг соғлиғига зарар этказмайди.
Турли мамлакатлар ҳарбий дубулғаларни синовдан ўтказган Франциянинг Dupont лабораторияси Россия ҳарбий дубулғасини энг енгил ва энг самарали деб топган.
© Militaryarms.ruШлем 6Б47 Ратник
Шлем 6Б47 Ратник  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Шлем 6Б47 Ратник
Янгиликлар лентаси
0