Президент администрациясининг Назорат инспекциясига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПередача портфеля из рук в руки
Передача портфеля из рук в руки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳисоб палатаси раисининг собиқ ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов Президент администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Саидлазиз Саидкаримов Президент администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Саидкаримов 2020 йил сентябридан шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари сифатида иш юритиб келган. Унинг ўрнига Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.
Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган. У 2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.
2009-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2018 йил февралидан мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Янгиликлар лентаси
0