Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантирмоқда – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти дунёдаги мураккаб вазият шароитида ШҲТ мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатномасида маълум қилди. Давлат раҳбари мурожаатномасини президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ўқиб эшиттирди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, мудофаа вазирлари учрашуви формати талаб даражасида эканлигини исботлаган. У ШҲТ макони ва чегараларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва қўшма қарорлар қабул қилишнинг самарали платформасига айланди.
“Бу, айниқса, дунёдаги ҳозирги оддий бўлмаган вазиятни ҳисобга олган ҳолда долзарб. Халқаро ва минтақавий хавфсизликка анъанавий таҳдидлар кучаймоқда, зиддитнинг янги ўчоқлари шаклланмоқда ва воқеаларнинг кейинги ривожланишини башорат қилиш тобора қийинлашмоқда”, - деди Ўзбекистон раҳбари.
Дунёдаги мураккаб вазият шароитида ШҲТ мудофаа идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
Мирзиёев Афғонистондаги мураккаб вазиятга ҳам тўхталиб, ШҲТ маконидаги асосий таҳдидлардан бири терроризм ва экстремизм эканини урғулади.
“ШҲТ чегаралари периметри бўйлаб вазиятни янада самарали мониторинг қилиш учун мудофаа вазирликларини мувофиқлаштиришни кучайтириш зарур”, - деб ҳисоблайди давлат раҳбари.
Ўзбекистон етакчиси ШҲТ давлатларида қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш ва қўшма тадбирларни ўтказишга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган.
“Ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам бирдек муҳим”, - дея хулоса қилган Мирзиёев.
Тошкент шаҳрида ШТҲ аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, шунингдек, кузатувчи сифатида иштирок этаётган Беларус мудофаа вазирлари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0