Шойгу ШҲТнинг ҳарбий соҳадаги салоҳиятини оширишни таклиф қилди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия и Белоруссия начала совместные учения "Союзная решимость - 2022"
Россия и Белоруссия начала совместные учения Союзная решимость - 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири Сергей Шойгу ШҲТ давлатлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликни оширишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг жанговар салоҳиятини, хусусан, ҳарбий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш механизмлари орқали оширишни таклиф қилди.
"ШҲТ ҳарбий салоҳияти самарадорлигини ошириш. ШҲТ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги эксперт ишчи гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш ва амалий мазмун билан тўлдириш. Унга мамлакатларимиз мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш”, - деди Шойгу чоршанба куни ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, бундай йўналишлар, хусусан, "пилотсиз учар аппаратларига қарши кураш, ахборот ва биологик хавфсизлик" бўлиши мумкин.
Россия мудофаа вазири, шунингдек, қўшинларни тайёрлаш ва қўшма машғулотлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш, илғор тажриба алмашиш ва ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам таъкидлади. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ўзгаришсиз ШҲТнинг асосий устувор йўналиши бўлиб қолаётганини таъкидлаб, ШҲТ доирасида ҳарбий хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш механизмини ишлаб чиқишни ҳам асосий вазифалардан бири деб атади.
"Бундай ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш учун биз Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа идоралари ўртасида тезкор ахборот алмашинувини ташкил этиш ва уни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини ишлаб чиқдик. Уни кўриб чиқиш учун яқинда сизга юборамиз”, - деди Шойгу.
У бугунги учрашув натижалари ШҲТни янада изчил ривожлантириш, ташкилот масъулияти доирасида барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш учун мустаҳкам асос бўлишига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0