Россия

“Спутник V” вакцинасининг янги версияси ишлаб чиқилди

© Sputnik / Павел ЛисицынВакцина "Спутник Лайт"
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Спутник V”нинг ушбу версияси шифохонага ётқизиш ва ўлимнинг олдини олишда ажойиб натижаларни кўрсатишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Н.Ф.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинасининг “дельта” ва “омикрон” штаммларига қарши мослаштирилган янги версиясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси маълум қилди.
Таъкидланишича, бутун пандемия даврида Гамалея маркази янги штаммларни фаол ўрганмоқда ва вакцинани шунга мос равишда ўзгартирмоқда. Шундай қилиб, янгиланган препаратнинг таркиби L452R мутациясини ҳисобга олади, у “омикрон” BA.5 вариантида мавжуд, лекин ВА.1 вариантида йўқ.
“Спутник V”нинг “дельта” ва “омикрон” штаммларига қарши янги версияси вакцинанинг янги штаммларга мослаштирилган, шу жумладан асл (Ухань) штамм ва “омикрон” штаммига қарши бирлаштирилган шунга ўхшаш препаратларга нисбатан энг истиқболли версиядир", дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, мослаштирилган вакцина “омикрон” BA.5 варианти билан касалланган ҳайвонларнинг ўпкасида вирусли юкни сезиларли даражада камайтиришни таъминлайди. Бундан ташқари, “Спутник V”нинг ушбу версияси шифохонага ётқизиш ва ўлимнинг олдини олишда ажойиб натижаларни кўрсатишда давом этмоқда.
Вакцинанинг янги штаммларга мослаштирилган версияси касалликнинг олдини олишда юқори натижаларга эришади, дея хулоса қилинган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0