Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Тошкентда ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилиши бошланди

© Sputnik/Зафар ХалиловВ Ташкенте проходит совещание министров обороны стран ШОС
В Ташкенте проходит совещание министров обороны стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилиш бошланишида Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов форум қатнашчиларига Ўзбекистон президентининг сўзларини етказди.
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари сўзга чиқади. Хусусан, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жақсиликов, Қирғизистон Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов, Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх, Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф, Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо.
Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе онлайн форматда иштирок этмоқда.
Учрашувнинг фахрий меҳмонлари: ️Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ️ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ️ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев, ️Беларус Мудофаа вазири Виктор Хренин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов нутқидан асосий фикрлар.
"Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам ШҲТга аъзо давлатларнинг давлат раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти низомини имзолаб, хавфсизликни таъминлаш, янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликка мустаҳкам пойдевор яратдилар.
Глобал хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши, давлатлараро қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви, террористик ва экстремистик гуруҳларнинг намоён бўлишининг кучайиши фонида ШҲТнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Унинг ваколати ва долзарблигини мустаҳкамлаш.
ШҲТ минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда. Минтақавий барқарорлик кўп жиҳатдан ШҲТга аъзо давлатларнинг келишилган ҳаракатларига боғлиқ бўлади", - деди Баҳодир Қурбонов.
Шунингдек, йиғилиш бошланишида Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов форум қатнашчиларига Ўзбекистон президентининг сўзларини етказди.
Форум бошланишидан олдин ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Тошкентдаги Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Улар "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гул қўйишди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
ШҲТ бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантирмоқда – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0