Тошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия

© Ўзбекистон Миллий гвардиясиТошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия
Тошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентдаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли Mehribonlik.uz сайтида маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқларда ёпилган “Меҳрибонлик” уйи ҳудудининг ободонлаштиришга берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Айтилишича, илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
“21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ республикада 13 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та “Меҳрибонлик” уйи ("Болалар уйи") ёпилган эди.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари “Меҳрибонлик” уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган:
Қўқон шаҳридаги собиқ 12-сонли “Меҳрибонлик” уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда.
Марғилон шаҳрида 1-сонли “Меҳрибонлик” уйи ўрнида эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди.
Қолган 4 та “Меҳрибонлик” уйида, шунингдек, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.
4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактабининг филиали очилади.
Маълумот учун, Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилди. Фарғона шаҳрида – Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлади.
Янгиликлар лентаси
0