Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Вақт Украинага қарши ўйнамоқда– Оқ уй

© AFP 2022 / SERGEI SUPINSKYПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Оқ уй расмийсининг таъкидлашича, вақт Украина томонида эмас.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Вақт Украинага қарши. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби маълум қилди. CNN телеканалига берган интервьюсида.

“Биз биламизки, вақт Украина томонида эмас. Биз шошилинч вазиятни тушунамиз ва бунга риоя қилишга ҳаракат қиламиз”, - деди Кирби CNN телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Жон Кирбининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва иттифоқчилари Украинага ёрдам беришнинг янги усулларини излашдан воз кечмайди.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин Ғарб Россия билан сўнгги украиналиккача жанг қилмоқчилиги ва бу бутун Украина халқи учун фожиалигини айтган эди.
Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Россиянинг махсус операциясига жавобан “ишончнома орқали уруш” эълон қилган ва Украинани қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Вашингтон вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Киевнинг тинчлик музокараларини қайта бошлаш истаги пайдо бўлишига ёрдам бермаслигини таъкидлаганди.
Янгиликлар лентаси
0