Бухорода янги газ конденсат кони очилди – Ўзбекнефтгаз

© Пресс-служба АО "Узбекнефтегаз"В Муйнаке из двух вновь пробуренных скважин начали добывать природный газ
В Муйнаке из двух вновь пробуренных скважин начали добывать природный газ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Тадқиқотлар қудуқдан кунлик 800 минг куб метр табиий газ ва 15 тоннадан ортиқ газконденсати маҳсулоти чиқаётганлигини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бухоро ҳудудида “Янги Алат” деб номланган янги газ конденсат кони очилди. Бу ҳақида “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.
Қайд этилишича, соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари натижасида вилоятнинг Қоракўл тумани ҳудудида янги газконденсат кони очишга муваффақ бўлинди.
“Тадқиқотлар қудуқдан кунлик 800 минг куб метр табиий газ ва 15 тоннадан ортиқ газконденсати маҳсулоти чиқаётганлигини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Йил якунига қадар, янги конда углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастури доирасида навбатдаги 2-3 излов қудуғини бурғилаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Ҳозирда “Янги Алат” конининг 1-сонли қудуғида маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва бошқа кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, “Янги Алат” кони ўтган йилда 3Д сейсмик маълумотларни қайта ишлаш натижасида аниқланиб, унга кўра, янги қудуқни бурғилаш учун Давлат геология қўмитаси томонидан майдоннинг паспорт маълумотлари тайёрланган.
Коннинг истиқболли майдони 7,5 кв.км., С3 тоифали ресурслари 2,2 млрд куб метрда ортиқ табиий газ ҳамда 70 минг тонна газ конденсатини ташкил қилади. Ушбу кон “Ғарбий Тегирмон” ва “Тегирмон” конлари атрофида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0