ФХХ мигрантларга сохта таклифнома берган санаторий ходимларини қўлга олди

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Медиабанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
ФХХ Ярославл яқинида ноқонуний миграция каналини аниқлади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ярославл вилояти ФХХ ходимлари ноқонуний миграция каналини фош этишди.
Гумонланувчилар хорижликларга маҳаллий санаторийда даволаниш учун сохта таклифномалар бериб, Россия Федерациясига ноқонуний киришни ташкил қилишган, деб хабар беради ФХХ матбуот хизмати.
“Гумонланувчилар бир гуруҳ шахслар таркибида олдиндан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, санаторий-курортда даволаниш учун сохта таклифномалар бериб, 200 дан ортиқ хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясига ноқонуний кириб келишини ташкил қилишган”, — дейилган хабарда.
Олинган материаллар асосида ФХХ тергов бўлими ноқонуний миграцияни ташкил этиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда, деб хабар беради ФХХ бошқармаси.
Янгиликлар лентаси
0