Ўзбекистон делегацияси Москвадаги Болалар маданий форумида иштирок этмоқда

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишМеждународный детский культурный форум
Международный детский культурный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Тадбирнинг асосий йўналишлари: мусиқа, хореография, театр ва тасвирий санъат, кино ва анимация, музейлар ва кўргазмалар, анъанавий ва янги медиа.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Москвадаги Болалар маданий форумида иштирок этмоқда.
Бугун Москвада болалар ва катталар ўртасида фикр ва ғоялар алмашинуви учун ўзига хос платформа – Болалар маданий форумининг маърифий ва фестиваль дастурлари бошланди.
© Министерство культуры Российской ФедерацииБолалар маданий форуми
Болалар маданий форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Болалар маданий форуми
Форумда Россиянинг барча минтақалари ва хориждан келган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ёшлар янги дўстлар топишлари, ўз истеъдодларини кашф этишлари, шунингдек, дунёга машҳур маданият арбоблари билан танишишлари мумкин.
Уларни 60 дан ортиқ турли тадбирлар жумладан, маърузалар, очиқ мулоқотлар, таниқли рассомлар иштирокидаги суҳбатлар, маҳорат дарслари ва ижодий маҳорат дарслари кутмоқда.
© Министерство культуры Российской ФедерацииБолалар маданий форуми
Болалар маданий форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Болалар маданий форуми
Форумда иштиркчилар ўз ютуқларини намойиш этишлари ва тенгдошлари билан ижодий тажриба алмашишлари мумкин.
Тадбирнинг асосий йўналишлари: мусиқа, хореография, театр ва тасвирий санъат, кино ва анимация, музейлар ва кўргазмалар, анъанавий ва янги медиа.
Спикерлар орасида таниқли шахслар ҳам бор: Сергей Безруков, Игорь Бутман, Елена Гагарина, Юлиана Слашева, Николай Цискаридзе, Нонна Гришаева, Константин Хабенский, Александр Олешко, Пётр Дранга ва бошқалар.
Бироз аввал форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда болаларни Сергей Безруков, Игор Бутман ва Николай Цискаридзе табриклашди. Россия маданият вазири Ольга Любимованинг чиқиши кутилмоқда.
Айни пайтда Москва бутун Россия ва хориждан форумга келган делегацияларни кутиб олмоқда. Тадбирда Россия Федерациясининг барча 85 та субьекти ва 12 та хорижий давлатдан жами 1,5 мингдан ортиқ болалар иштирок этади.
© Министерство культуры Российской ФедерацииБолалар маданий форуми
Болалар маданий форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Болалар маданий форуми
Улар орасида 500 нафар бола - мактаб ўқувчилари учун " Большая перемена " Бутунроссия танлови иштирокчилари, шунингдек, Ёш журналистлар лигасининг 30 нафар ёш медиа мутахассислари бор.
Улар форум доирасидаги тадбирларни ёритади: ток-шоу ва видеокундалик форматида жонли эфирлар олиб боради, форум иштирокчилари ва маърузачилари билан суҳбатлашади, ижтимоий тармоқлар учун контент яратади.
Янгиликлар лентаси
0