Ўзбекистон Москвада ўтказиладиган кўргазмада иштирок этади

© Фото предоставлено АО "Экспоцентр"В Экспоцентре состоятся выставки индустрии детских товаров и одежды
В Экспоцентре состоятся выставки индустрии детских товаров и одежды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Бугунги кунга қадар Италия, Хитой, Малайзия, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 300 га яқин компания ўз иштирокини тасдиқлаган.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. 2022 йил 27 сентябрдан 30 сентябргача Москвада “Болалик дунёси-2022” 27-Халқаро болалар товарлари саноат кўргазмаси ва 28-“Болалар ва ёшлар модаси”-“ CJF – Болалар модаси-2022. Куз” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этади. Бу ҳақда Экспоцентр хабар берган.
Булар Россия ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи саноат кўргазмалари бўлиб, уларда болалар ва ўсмирлар учун товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантиришнинг долзарб тенденциялари тақдим этилади.
“Болалик дунёси” профессионал ҳамжамият учун муҳим воқеага, мамлакатимиздаги болалар товарлари саноати вакилларининг анъанавий учрашув жойига айланди. Кўргазма анъанавий тарзда “CJF – Болалар модаси. Куз” халқаро кўргазмаси билан биргаликда ўтказилади. Куз – янги маҳсулотларни намойиш қилиш, бозорни таҳлил қилиш, сотиш режаларини аниқлаш ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш учун қулай вақт”, деди Экспоцентр АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари Сергей Селиванов.
“Болалик дунёси-2022” кўргазмаси Россия Савдо-саноат палатаси ҳомийлигида ўтказилмоқда.
Бугунги кунга қадар Италия, Хитой, Малайзия, Россия, Беларусь Республикаси ва Ўзбекистондан 300 га яқин компания ўз иштирокини тасдиқлаган.
Кўпгина Европа брендларининг Россия болалар товарлари бозоридан чиқиб кетиши муносабати билан рус дистрибьюторлари рус ишлаб чиқарувчилари ва дўст мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.
Болалар модаси оламидаги муҳим воқеа “CJF – Болалар модаси-2022. Куз” кўргазмаси бўлади. Бу халқаро миқёсда болалар модаси саноати мутахассислари учун ноёб мулоқот воситасидир. Буюк Британия, Испания, Италия, Қирғизистон, Хитой, Россия, Беларусь Республикаси ва Туркиянинг 200 га яқин брендлари томонидан юқори сифатли замонавий либослар, оёқ кийимлар, болалар учун аксессуарлар, ноёб дизайн ечимлари, бўлғуси оналар учун кийимлар, матолар ва аксессуарларнинг янги коллекциялари тақдим этилади.
Кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари бой бизнес дастурига эга бўлади. Булар форумлар, конференциялар, мастер-класслар, семинарлар, янги мода коллекциялари намойишлари, ҳаво шарлари фестивали ва бошқалар. Бизнес дастурининг марказий тадбирларидан бири болалар товарлари саноатининг XIII Конгресси бўлади.
Янгиликлар лентаси
0