Ўзбекистон Қозон ёшлар саммитида иштирок этади

© Sputnik / Роман КручининВид на улицу Баумана в Казани
Вид на улицу Баумана в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Татаристон пойтахтида “Қозон – 2022 йилги ИҲТ ёшлар пойтахти” халқаро дастур доирасида ёшлар саммати бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. 27-30 август кунлари Татаристон пойтахтида Қозон глобал ёшлар саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон вакиллари унда қатнашишларини тасдиқлашган.
Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларининг спорт ва ёшлар ишлари бўйича вазирлари, ИҲТ мамлакатлари элчилари, бош консуллари, ёшлар ташкилотларининг етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Саммит “Қозон – 2022 йилги ИҲТ ёшлар пойтахти” халқаро дастур доирасида бўлиб ўтади.
Унда дунёдаги 50 та мамлакатдан 300 киши иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон вакиллари ҳам ўз иштирокини тасдиқлашган.
Таъкидланишича, ёшлар миграцияси, тадбиркорлик, ёшлар фаровонлиги ва саломатлиги каби мавзулар саммитда муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0