https://sputniknews.uz/20220825/ozbekiston-va-rossiya-mehnat-migratsiyasi-sohasida-birinchi-ilmiy-anjuman-otkazadi-27448514.html
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси соҳасида биринчи илмий анжуман ўтказади
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси соҳасида биринчи илмий анжуман ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими Иқтисодиёт институти билан миграция соҳасида илмий анжуман ўтказишга келишиб олди. 25.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-25T10:00+0500
2022-08-25T10:00+0500
2023-04-05T18:39+0500
жамият
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/394/28/3942809_931:844:3072:2048_1920x0_80_0_0_57b030aae26598f2240b2bbebbc38fd3.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Сентябрь ойида Россияда ўзбек мигрантлари дуч келаётган муаммоларни илмий ўрганишга бағишланган биринчи илмий анжуман ўтказилади. Бу ҳақида "Дунё" АА хабар берди.Айтилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари миграция соҳасида илмий анжуман ўтказиш мақсадида Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими Иқтисодиёт институти директори Ю.Лаврикова билан музокара ўтказишди.Институт раҳбариятига Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий ва кундалик муаммолари ҳамда уларни ечиш йўлларига бағишланган илмий тадбир ўтказиш таклифи билдирилди.Ю.Лаврикова ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг айтишича, институт ходимлари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари доирасида МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида қатор сўровлар ўтказилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/394/28/3942809_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_0346ec44761a46a891a3ea046d0b02b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, мигрантлар, россия
жамият, мигрантлар, россия
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси соҳасида биринчи илмий анжуман ўтказади
10:00 25.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Ўзбекистон Бош консулхонаси Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими Иқтисодиёт институти билан миграция соҳасида илмий анжуман ўтказишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Сентябрь ойида Россияда ўзбек мигрантлари дуч келаётган муаммоларни илмий ўрганишга бағишланган биринчи илмий анжуман ўтказилади. Бу ҳақида "Дунё" АА хабар
берди. Айтилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари миграция соҳасида илмий анжуман ўтказиш мақсадида Россия Фанлар академиясининг Урал бўлими Иқтисодиёт институти директори Ю.Лаврикова билан музокара ўтказишди.
Институт раҳбариятига Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг иқтисодий, ижтимоий ва кундалик муаммолари ҳамда уларни ечиш йўлларига бағишланган илмий тадбир ўтказиш таклифи билдирилди.
“Мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида режалаштирилган тадбирга мигрантлар, диаспора вакиллари, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилмоқда”, дейилади хабарда.
Ю.Лаврикова ушбу таклифни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Унинг айтишича, институт ходимлари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари доирасида МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида қатор сўровлар ўтказилмоқда.