Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми бошланди

© Sputnik / Табылды КадырбековФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Форумда Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Арманистондан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг биринчи ёшлар форумига старт берилди.
Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ ёш тадбиркорлар, давлат хизматчилари ва дипломатлар, ижодкор ёшлар ҳамда талабалар бир-бирлари билан танишмоқда.
Шунингдек, иштирокчилар Евроосиё интеграцияси ғояларини муҳокама қилиб, ташаббуслар билан ўртоқлашишмоқда.
Тадбир доирасида иштирокчилар ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари, ЕИК бошқаруви раиси Михаил Мясникович ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев билан учрашишади.
Чўлпон-Отадаги форумни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акылбек Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович очиб берди.
Маълумот учун, мазкур форумнинг мақсади аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва Евроосиё интеграцияси ғоясини оммалаштиришдан иборат.
Форум ёшларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ташаббусларни амалга ошириш, ёш авлоднинг ижтимоий ва касбий ўзини-ўзи англаши учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0