ШҲТ мудофаа вазирлари учрашуви Ўзбекистонга нима беради - экспертлар фикри

© Министерство иностранных дел УзбекистанаВ рамках председательства Республики Узбекистан в Шанхайской организации сотрудничества 24 августа 2022 года в г.Ташкенте началось Совещание министров обороны государств-членов ШОС.
В рамках председательства Республики Узбекистан в Шанхайской организации сотрудничества 24 августа 2022 года в г.Ташкенте началось Совещание министров обороны государств-членов ШОС.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТ давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириш - Ўзбекистон армиясини янада кучли қилиш ва ҳудудда тинчлик кафолатчисига айланишга ёрдам беради.
ТОШКEНТ, 24 август – Sputnik, Анастасия Свирина. Кеча 24 август куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Sputnik ушбу учрашувнинг моҳиятини янада чуқурроқ тушуниш мақсадида таниқли экспертларга мурожаат қилди.

Тўғри ва керакли учрашув

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши хавфсизлик соҳасида бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда, дейди сиёсатшунос, Сиёсий тадқиқотлар институти директори Сергей Марков. Улардан бири ҳарбий кадрлар тайёрлаш бўлиб, бу зарурат ҳақида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу айтиб ўтган.
“ШҲТ мудофаа вазирларининг учрашуви жуда тўғри ва муҳим нарсаларни беради. Бу давлатларнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ҳам олиб келади. Россия ва қисман Хитой ёрдами билан Марказий Осиё давлатлари жуда арзон нархларда қурол сотиб олади”, - дейди у.
Сиёсатшунос, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа идораларининг ҳамкорликдаги фаолияти минтақа хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.
“Бу минтақада иккита асосий таҳдид мавжуд. Биринчиси, Афғонистон ҳудудидан хавфсизликка таҳдид. Ташкилотнинг барча аъзоларининг фаол ҳамкорлиги туфайли бартараф этилган яна бир ҳарбий таҳдид бу ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида тўқнашув юзага келиши эҳтимолидир”, - дея қўшимча қилди у.

Турбулентликка қарамай

Йиғилишда сўзга чиққан кўпчилик, жумладан, Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳам глобал ўзгаришлар шароитида ШҲТнинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлади.
"Маъно" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашевнинг сўзларига кўра, ҳозирда “геосиёсий турбулентлик” деб ҳам аталадиган жиддий геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар рўй бермоқда.
“Кўз ўнгимизда 1991 йилда пайдо бўлган бир қутбли дунё ўрнига янги дунё тартиби пайдо бўлмоқда. Барча йирик глобал тарихий жараёнлар каби бу ўзгаришлар ҳам давлатлар ўртасида ўта жиддий қарама-қаршиликка олиб келади”, — деди эксперт.
Айни пайтда Ўзбекистон халқаро майдонда муҳим иштирокчига айланиб, минтақадаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда, деб ҳисоблайди Стратегик ривожланиш жамғармаси экспертлар кенгаши раҳбари Игор Шатров.
“Қўшни давлатлардаги тартиб кўпинча Ўзбекистондаги барқарорликка, мавжуд сиёсий тизимнинг мустаҳкамлигига, мамлакат мудофаа қобилияти даражасига ва Ўзбекистон армиясининг кучига боғлиқ”, - дея тушунтирди Шатров.
Гап Ўзбекистоннинг бошқа давлатларнинг ишларига аралашувида эмас, балки ҳудудда кучли ўйинчи борлиги қўшни мамлакатлардаги салбий жараёнларни қандайдир тўхтатиб туришга хизмат қилади, дейди Шатров.
“Ўзбекистон армиясининг кучи, салоҳияти ва тайёрлигига шубҳа йўқ. Ўзбекистон армияси минтақадаги энг кучли армия ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистон ШҲТда нафақат муносиб ўрин эгаллайди, балки у минтақада хавфсизликнинг донори ёки ҳақли равишда кафолатчиларидан бири бўлади”, — деди эксперт.
Янгиликлар лентаси
0