Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

© Depositphotos.com / SdecoretКонцепция искусственного интеллекта
Концепция искусственного интеллекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Кенгаш Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилигида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, кенгаш сунъий интеллект бўйича мамлакат миллий стратегиясини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганади. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кенгашнинг фахрий раиси ҳисобланади.
Кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.
Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0