"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли кимнинг маблағига қурилади - дастлабки хулоса

© unsplash.com/Mike EnerioЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2022
Oбуна бўлиш
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишида - харажатлар тенг улушларда амалга оширилади - дастлабки хулоса.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. “Қирғизистон темир йўли” компанияси бош муҳандиси Роман Спасский "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли қурилиши харажатларини қандай тақсимлаш режалаштирилаётганини тушинтириб берди. У Sputnik Қирғизистон мультимедиа матбуот марказида журналистлар билан учрашди.
Журналистлар Спасскийдан ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кимнинг маблағи эвазига амалга оширилиши ҳақидаги саволга компания раҳбари шундай жавоб берди.
"Ҳозирги босқичда, техник-иқтисодий асосга кўра, биз харажатларни енг улушда уч қисмга бўлишишга келишиб олдик. Дастлабки, қурилиш харажатлари ҳам тенг улушларда амалга оширилади", - деди “Қирғизистон темир йўли” компанияси бош муҳандиси.
Шунингдек, Спасский Қирғизистонда молиялаштириш кимнинг маблағи эвазига амалга оширилиши ҳозирча маълум эмаслигини, лекин энг мос вариантлар давлат-хусусий шериклиги ёки инвестиция шартномаси бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
Мутахассис айтишига кўра, темирйўлнинг Қирғизистон ҳудуди орқали ўтадиган йўналиши ўзгаришсиз қолган: Торугарт – Арпа – Макмал – Жалолобод. Ушбу комбинацияланган вариант Қирғизистон учун энг қулай ҳисобланади, деди КТЗ муҳандиси.
Янгиликлар лентаси
0