Бухородаги қамишзорларда ёнғин содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган. Унинг 80 фоизини ўчиришга эришилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақида ФВВ хабар берди.
Айтилишича, Бухоро вилояти Фавқулотдда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Пешку туманидаги Қорақир массиви ҳудудидаги қамишзорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу майдон аҳоли пунктларидан узоқда жойлашганлиги сабабли аҳолига ва уларнинг мол-мулкларига хавф солмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 107 нафар ходимидан иборат ёнғин-қутқарув бригадалари зудлик билан ёнғин жойига етиб борган.

"Ёнғин чуқур ботқоқлик ҳудудида бўлганлиги сабабли Фавқулотдда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув техникаларидан фойдаланишнинг имкони бўлмади. Ёнғин қўлда ишлатиладиган асбоб-анжомлар орқали бартараф этилмоқда", дейилади хабарда.

Ёнғинни ўчиришга Мудофа вазирлигининг махсус вертолёти ҳам жалб қилинган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин 100 гектар майдонни қамраб олган. Унинг 80 фоизини ўчиришга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0