Футбол: Ўзбекистон U-16 жамоаси Японияни мағлуб этди

© Минспорт УзбекистанаУзбекистан-Япония в “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022”
Узбекистан-Япония в “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Япония жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Тошкентда “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” турнири доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Япония жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ўйиннинг 35 дақиқасига келиб Оллоберган Каримов, 57 дақиқасига келиб эса Лазизбек Мирзаев рақибларига нисбатан ҳисобни оширди. Ойбек Ўрмонжонов эса 84 дақиқада киритилган учинчи голга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнаган эди. Унда асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, Аминбек Ёқубов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Маълумот учун, хотира турнирида Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этмоқда. Учрашувлар “ЖАР”, “Пахтакор”, “Қибрай” стадионлари ҳамда “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0