Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Маккажўхорининг фойдали хусусиятлари

© Unsplash/MOHD HAFIZ YAHYAКукуруза.
Кукуруза. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Куз фасли- қайнатилган маккажўхори мавсуми. У саломатлик учун жуда фойдали маҳсулот
Шифокор-парҳезшуноснинг айтишича, қайнатилган маккажўхори таркибида витаминлар, минераллар ва антиоксидантлар кўп.
Шунингдек, ушбу маҳсулот клетчатка манбаи ҳисобланади.
“Маккажўхорининг фойдали хусусиятларидан бири, унинг таркибидаги клетчатка ёки озуқавий моддалар кўплигидадир. Айнан мана шу инсонлар замонавий инсон организми учун энг керакли моддалар ҳисобланади. Чунки ҳозирда кўп инсонлар мана шу моддалар етишмаслигидан касалликка чалинишмоқда. Юрак-қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, шубҳасиз нерв тизими муаммолари асосан клетчатка етишмаслигидан келиб чиқади”, - дейди Андрей Бобровский.
Бироқ, шифокорнинг айтишича, маккажўхорини ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас.
“Маккажўхори юқори калорияли маҳсулот. Бир ҳафтада бир неча маротаба истеъмол қилиш мумкин. Бир кунда битта маккажўхори етарли, яъни, катта одамлар учун бир суткада 200 грамм етарли ҳисобланади. Маккажўхорини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш ортиқча вазнга олиб келиши мумкин”,- дейди шифокор.
Янгиликлар лентаси
0