Жамият

Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан кетди

© Пресс-служба СенатаМурат Камалов избран заместителем главы Сената Олий Мажлиса Узбекистана.
Мурат Камалов избран заместителем главы Сената Олий Мажлиса Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, унинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Маълумот учун, Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.
Шу йилнинг 21 октябрь куни эса қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Қаллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланган.
Айни вақтда Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0