Навоийда Ўзбекистон-Хитой дори технологиялари парки ишга туширилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтическая фабрика
Фармацевтическая фабрика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Корхона 2024 йилнинг якунига келиб ўз фаолиятини бошлайди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Навоий вилоятида умумий қиймати 10 млн долларга тенг Ўзбекистон-Хитой дори технологиялари парки қурилади. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида дори воситаларининг субстанцияларини илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришга мулжалланган корхона ишга туширилади.

“Корхонанинг қурилиши 3 босқичда амалга оширилади. Корхона 2024 йилнинг якунига келиб ўз фаолиятини бошлайди”, дейилади хабарда.

Бизнес режага кўра, 16 турдаги дори воситаларининг субстанциялари кенг миқёсда ишалаб чиқарилади ва кейинчалик уларнинг сони бозор талабларига мувофиқ равишда кенгайиб боради.
Шунингдек, лойиҳанинг бошланғич босқичида 45 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, лойиҳа доирасида хитойлик ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган қурилиш лойиҳаси ҳозирда маҳаллий талабларга мослаштириш ишлари якунланди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 12 гектар ер майдони ажратилган.
Янгиликлар лентаси
0