Ўзбекистон - ЕОИИ савдо айланмаси $ 9 миллиардан ошди - Арипов

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Республика Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси 9 миллиард доллардан ошди, деди Абдулла Арипов Чолпан-Ота шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ давлатлари бош вазирлари мажлисида.
"Биргаликда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 7 ойида ЕОИИ давлатларининг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 33 фоизгача ошди. Бу даврда ташқи савдо айланмаси 9 миллиард доллардан ошди", — деди бош вазир.
Арипов шунингдек Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акылбек Жапаровга меҳмондўстлиги ва тадбирни юқори савияда ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, қирғиз халқини Мустақилликнинг 31 йиллиги билан табриклади.
Ундан ташқари бош вазир Ўзбекистон Евроиттифоқ мамлакатлари билан кузатувчи давлат мақомида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини айтди. Сўнгги йилларда республика ташкилотга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ва кооперация алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини таъкидлади.
Арипов, шунингдек, ЕИК раиси Михаил Мясниковичнинг ўтган ой Тошкентга ташрифи ҳақида айтиб ўтди. Унда жумладан, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва ўзаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотлар етказиб беришни жадаллаштириш ва юк ташишни рақамлаштиришга қаратилган ҳужжатлар рўйхати имзоланган эди. Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳақида келишиб олинган эди.
Эслатиб ўтмиз, бугун Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида ЕОИИ бош вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда ЕОИИ давлатлари вазирларидан ташқари Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомида Озарбайжон меҳмон мақомида иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0