Ўзбекистонда қайси соҳадан дарҳол даромад олиш мумкин

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтиш14-й год фестиваля Холи Мела в Москве
14-й год фестиваля Холи Мела в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакатда инвестициялар киритиш учун энг жозибадор йўналишлар аниқланди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда инвестициялар киритиш учун энг жозибадор йўналишлар тўқимачилик, кийим-кечак, озиқ-овқат ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш саноати эканлиги аниқланди. Бу ҳақида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида, иккита саноат гуруҳи шакллантирилди.
Биринчи гуруҳга халқаро савдода қиёсий устунликка эга бўлган ва инвестициялардан дарҳол даромад олиши мумкин бўлган тармоқлар мажмуи киритилди.
Тўқимачилик саноати (пахта толаси,пахта иплари, пахта матолари);
Кийим-кечак ишлаб чиқариш (трикотаж ёки тўқима кийимлар, трикотаж ички кийим);
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (сут ва сут маҳсулотлари, дон консерваланган мева ва сабзавотлар);
Электр жиҳозларини ишлаб чиқариш (электр тақсимлаш коммутаторлари, трансформаторлар).
Иккинчи гуруҳ ривожланиш потенциалига эга бўлган, лекин инвестициялардан маълум шароитларда даромад оладиган тармоқларни ифодалайди.
Кимё саноати (азотли ўғитлар (карбамид, аммиакли селитра) ва калийли ўғитлар);
Қора металлургия (ишлатишга тайёр прокат);
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (цемент,йиғма темирбетон конструкциялар).
Биринчи гуруҳ тармоқлари учун ички нархларда ҳисобланган ҚҚнинг ЯИМдаги улуши жаҳон нархларида худди шу кўрсаткичдан паст. Биринчи гуруҳ тармоқларининг қиёсий афзалликлари бир қатор омилларга боғлиқ.
“Меҳнат харажатлари қўшилган қиймат элементларидан биридир. Шунга кўра, юқоридаги коеффициент қисман Ўзбекистонда ишчи кучи бошқа мамлакатларга нисбатан сезиларли даражада арзонлиги билан ҳам боғлиқ”, дейилади хабарда.
Бундан келиб чиқадики, ушбу тармоқларда меҳнат харажатлари ҳам рақобатдош мамлакатларга нисбатан паст. Масалан, тўқимачилик ва тикувчилик саноатида иш ҳақи шунга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бошқа мамлакатларга қараганда сезиларли даражада паст.
Маълумот учун, сўнгги беш йилда тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак экспорти қарийб икки баравар, тайёр кийим-кечак экспорти 3 баравар ошди. Худди шу каби Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларга бўлган ташқи талаб 2,1 баравар ортиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0