Қорақалпоғистонлик ёшлар учун ОТМларда алоҳида квоталар ажратилади

© Unsplash / Dollar GillСтудент за чтением книги
Студент за чтением книги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Президент Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Қорақалпоғистонлик ёшлар учун Ўзбекистондаги барча ОТМларда алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Жўқорги Кенгеснинг навбатдан ташқари 34-сессиясида маълум қилинди.
Айтилишича давлат раҳбари номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берди.
Унга кўра:
Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;
бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IT соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;
Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та "Ишга марҳамат" моно-марказларини ташкил этиш.
Шунингдек, Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳам топширилди.
Янгиликлар лентаси
0