Самарқанд сайёҳлик маркази ҳақида фильм яратилди

© Агенство Кинематографии УзбекистанаСъемки фильма о туристическом центре Самарканда
Съемки фильма о туристическом центре Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
Oбуна бўлиш
Жорий йил август ойида Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи катта мажмуа иш бошлади ва объект ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Жорий йил август ойида Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи катта мажмуа иш бошлади ва объект ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди.
Фильм режиссёри Фурқат Усмонов Sputnik мухбирига маълумотларни тақдим этди.
“Кўҳна ва ҳамиша навқирон бўлган Самарқандда 2022 йили 23 августда очилиши бўлиб ўтган “Буюк ипак йўли” халқаро сайёҳлик маркази ҳақида “Ҳужжатли вa xроникал фильмлар киностудияси” томонидан ҳужжатли фильм тасвирга олмоқдамиз. Ҳозирча фильмнинг иккита ишчи номи бор, булар “Silk Road Samarkand” халқаро номи ҳамда “Ипак йўлининг янги дурдонаси” деган иккинчи номи”, деди Фурқат Усмонов.
Фильмда 4 та мавсумда ҳам олинган кадрлар мавжуд. Қолаверса, ижодий гуруҳ сайёҳлик марказининг расмий очилишига тайёргарлик жараёнини ҳам суратга олган ва съёмкалар ҳали ҳам давом этмоқда.
Сценарий муаллифлари Фурқат Усмонов вa Абдусамад Саломов, операторлар Самижон Суннатиллаев, Зафар Комилов ва Хурсанали Тилаволдиев, картина директори Суннатилло Саматов.
Кинокартинада “Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик марказининг қурилиш ишлари бўйича директор ўринбосари Саҳобиддин Арзиқулов ҳамда атоқли рассом, марказ ҳудудидаги “Боқий шаҳар” номидаги тарихий этнографик хиёбоннинг бош меъмори Бобур Исмоиловдан интервьюлар олинган.
“Мазкур объект қурилишининг ғоя муаллифи ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев, ҳужжатли фильмнинг яратилиши эса Кинематография агентлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Киноасар мамлакатнинг туризм тараққиётига хизмат қилади. Чунки мажмуа бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик марказига айланди”, деди режиссёр.
Объект Ўзбекистонга келадиган сайёҳларни катта оқимини сиғдира олади ва уларга сифатли хизмат кўрсатади.
Ҳужжатли фильмда марказ тарихи, фаолияти va унинг бунёд бўлишида меҳнати синган мутахассислар va фидокор қурувчилар ҳақида маълумотлар берилади, бунёдкорлик жараёнлари кўрсатилади.
Янгиликлар лентаси
0